Увага! Всі конференції починаючи з 2014 року публікуються на новому сайті: conferences.neasmo.org.ua
Наукові конференції
 

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАҲАРЛАРИ ТАРИХИГА БАҒИШЛАНГАН ЯНГИ АСАР

Автор: 
Алишер Алохунов (Фергана, Узбекистан)

Яқинда Б.Х.Матбобоев ва З.З.Машрабовларнинг «Древний и средневековый Андижан (историко-археологическое исследование)» Т.: «Sharq», 2011 – 256 б. номли йирик, рангли ва оқ-қора расм, ҳамда чизмаларга бой китобини чоп этди.

Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин ўзининг халқини тарихига, миллий қадриятларига ва айниқса ўзининг худудидаги шаҳарлар тарихига алоҳида эътибор бериб, халқаро миқёсда юбилей тантаналарини ўтказмоқда. Мустақил Ўзбекистоннинг бой ва бетакрор тарихини ўрганиш масалаларини Президент Ислом Каримов ўзининг тарихчилар билан бўлган учрашувида ва бошқа қатор чиқишларида такрорлаган.

Фарғона водийси Ўзбекистоннинг қадимги тарихий-маданий худудлари ичида энг йириги, ўзининг тарихини бошланғич даврлариданоқ ўзига хос маданияти шаклланган, худудида илк давлатчилик ва илк шаҳарсозлик намуналари пайдо бўлган ўлкадир.

Аммо яқин вақтларгача Фарғона водийси шаҳарлари тарихини ўрганиш борасида олиб борилган ишларни Республикамизнинг жанубий, марказий, ёки ғарбий худудлари билан солиштириб бўлмас эди. Масалан, Қарши воҳасидаги Ерқўрғон, ёки Шуллуктепа, Кеш-Шаҳрисабз воҳасидаги Узунқир, Сангиртепа, Сурхон воҳасидаги Жарқўтон, Далварзин, Талашконтепа, Зартепа, Кампиртепа, Болаликтепа, Қоратепа, Эски Термиз ёдгорликлари, ёки Самарқанд воҳасидаги Афросиёб, Кўктепа, Талли-Барзу, Кофирқалъа каби ёдгорликлар Ўзбекистоннинг жанубий районларидаги урбанизация жараёнлари тўғрисида жуда яхши маълумотларни берди. Орадаги бу бўшлиқни кейинги йилларда Андижон шаҳри худудида олиб борилган катта миқёсдаги археологик изланишлар бирқадар тўлдирди. Айниқса кейинги даврларда илмий матбуотда Андижон тарихига оид анчагина материалларни чоп этилганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Андижон шаҳрини археологик жиҳатдан ўрганиш албатта жуда қийин бўлганга ўхшайди. Чунки, одатда археологик изланишлар маълум бир даврда шаклланган ва тақдирнинг тақозоси билан ташлаб кетилиб оддий тепага айланиб қолган обидада ўтказилса, бундай ёдгорликни ўрганиш археологик жиҳатдан анча осон бўлади.

Лекин, бу борада Андижон шаҳрини археологик жиҳатдан ўрганган олимларга жуда қийин бўлганлиги аниқ, чунки ҳозирги даврда яшаб турган шаҳарни қадимги, ёки ўрта асрларидаги қатламларини топиб ўрганиш учун археологдан жуда қийин ва машаққатли меҳнатни, ўзини вазифасини мукаммал биладиган иқтидорли археолог меҳнатини талаб қиладиган иш эди. Ҳамма гап шундаки, қадимги ва ўрта асрлардаги Андижон шаҳрининг қатламлари шу шаҳарнинг кейинги давр қатламларини остидадир. Демоқчимизки, Андижон шаҳрини қадимги ва ўрта асрлар даври қатламларини ўрганган археологлар учун жуда қийин бўлган. Бунинг сабаби Андижон шаҳрининг энг қадимги қатламлари қаерда шаклланган бўлса, унинг ҳаёти ҳозирда ҳам ўша ернинг ўзида давом этмоқда.

Андижон шаҳрининг эски шаҳар қисми ҳозирда ҳам аҳоли жуда қалин яшайдиган, гузарлар, майдонлар, йўллар, ариқлар ва хуллас шаҳар структураси, қиёфаси тобора гўзаллашиб, замонавийлашиб бораётган шаҳардир.

Бу шаҳарни археологик ўрганилиши тарихи Ўрта Осиёни руслар томонидан босиб олинган даврдан бошланган, аммо унинг салмоғи ниҳоятда кам эди. Советлар даврида ҳам айнан Андижон шаҳри худудини археологик ўрганиш қониқарли эмас эди. Бу шаҳарни қадимги тарихи ва маданиятини, комплекс тарзда ўрганиш, бу борадаги изланишлар, асосий йирик археологик қазишма ишлари фақат мустақиллик йилларида олиб борилди. Бу ишларга Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти билан Заҳриддин Муҳаммад Бобур номидаги Халқаро жамоа фонди катта кўмак бердилар.

Республикамизни, қолаверса Фарғона водийсини энг шарқий чекка худуди ҳисобланган Андижон шаҳрида олиб борилган кўп йиллик археологик изланишлар натижасида бу шаҳар доирасидаги урбанизация жараёнларини 6 та босқичдан иборат эканлиги аниқланди ва уларнинг биринчиси ўз навбатида яна иккита майда босқичларга бўлиниши аниқланган. Баринчи босқичнинг яна иккита майда босқичларга бўлинишининг сабаби бевосита эйлатон маданиятининг иккита босқичдан иборат эканлиги билан боғлиқ. Яъни Андижон шаҳрининг қуйи қатламларидан эйлатон маданиятининг иккита бирин-кетин келган комплекслари олинган.

Биринчи босқичдаги ривожланиш шаҳарнинг Сужот ва Тутзор кўчалари кесишган ерда аниқланган бўлиб, яқин бир метр қалинликдаги қатлам тўрт метр чуқурликда сақланган. Бу қатламдан топилган кулолчилик буюмларининг характерли белгиси эйлатон маданиятига хос бўлган ва иккита босқичдан иборат бўлган кулолчилик буюмларининг борлиги билан характерланади. Биринчи босқичдаги (эйлатон – I) кулолчилик буюмларининг деярли барчаси қўлда ясалган ва устидан рангда нақш берилган. Иккинчи босқичда (эйлатон – II) сополдан ясалган идишларнинг бир қисми кулолчилик чархида ясалган бўлса, қолган иккинчи қисми қўлда ясалган. Яъни бу даврдан бошлаб эйлатон маданиятига оид кулолчилик комплекслари чуст маданиятидагидай, ёки эйлатон маданиятининг биринчи босқичидагидай нақш берилмаган.

Демак, муаллифлар томонидан солинган шурфнинг энг қуйи қатламларини милоддан илгариги минг йилликнинг ўрталари билан даврлашлари бизнинг фикримизча жуда тўғри бўлган. Фақат бу эмас, шу кунга қадар водийнинг жанубий ва ғарбий қисмларида учраган эйлатон маданиятига хос бўлган жуда кўплаб ёдгорликларни чорвадорлар маданияти билан боғлаш одати кенг тус олган эди. Чунки у пайитларда эйлатон маданиятига хос шаҳар типидаги ёдгорликлар Фарғона водийсида фақат битта-иккита саналар эди. Қолган ёдгорликлар асосан чорвадорларга хос мозор-қўрғонлар бўлганлиги учун бутун бошли эйлатон маданиятини ҳам “чорвадорлар маданиятни” дегувчилар ҳам бор эди.

Шу кунга қадар Андижон шаҳрини Андукан номи билан X асрдан бошлаб эслатилганлиги ва уни муғуллар истилосидан кейин яна қайта қурилганлиги тўғрисида маълумот бор эди холос.

Демак, Б.Матбобоев ва З.Машрабовларнинг бу китоби Андижон шаҳрини пайдо бўлиши, ривожланиш босқичлари, унинг тарихдаги ўрни, тўғрисидаги қарашларни тубдан ўзгартирди.

 

Литература

  1. Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.-Тошкент.: Шарқ, 1998.-3-31б; Ўша муаллиф.: Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент.: Маънавият, 2008. – 30 б.

  2. Аскаров А.А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. –Ташкент.: Фан, 1977;

  3. Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. –Самарканд. -1993;

  4. Сулейманов Р.Х. Древний Нахшаб. – Ташкент.: Фан, 2000;

  5. Сагдуллаев А.С. Оседлые области на юге Средней Азии в эпоху раннего железа (генезис культуры и социально экономическая динамика). Автореф. дисс. …докт. Ист. наук.-М., 1989. -40 б.;

  6. Альбаум Л.И. Балалик-тепе. К истории материальной культуры и искусства Тохаристана. Ташкент.: 1960.

  7. Матбабаев Б.Х., Иванов Г.П., Абдуллаев Б. Отчет об археологических работах на Чордонатепа в г. Андижане в 2000 г. – Архив ИА АН РУз. Самарканд.: 2000. Ф8. Д176;

  8. Матбабаев Б. К открытию древнего поселения Эйлатанской культуры на территории Андижана//ТДМНК «Цивилизация Центральной Азии: земледельцы и скотоводы. Традиции и современность». Самарканд. – 28-29.

  9. Заднепровский Ю.А. Древнеземледельческая культура Ферганы. МИА, №118. М.-Л.: 1962,-328 б.

  10. Иванов Г.П. Археологические культуры Ферганы (периодизация и синхронизация).: Автореф. дисс. … канд. истор. Наук. Самарканд.-25 б.

  11. Бартольд В.В. Работы по исторической географии. М.: «Наука», 1965, -326 б.