Автор:
Тоштемир Остонақулов, Зебинисо Абдурахимова (Самарқанд, Ўзбекистон)
Ўзбекистон шароитида картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун кўпроқ ўсув даври 70-90 кун бўлган тезпишар ҳамда ўртатезпишар навларни танлаб экиш керак деб ҳисобланади [1].
Шўрланган тупроқ шароитида эртаги муддатда тезпишар навларни экиш керак, сабаби картошка туганак тўплаш даври тупроқда туз ҳаракати фаоллашмаган салқин вақтга тўғри келади. Ёзги муддатда эса аксинча ўртапишар ва кечпишар навларни экиш тавсия қилинади. [2,3].
Мирзачўлнинг жазирама иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида картошкадан яхши ҳосил олиш учун навларни тўғри танлаш муҳим технологик жараён ҳисобланади. Иқлим шароитидан ташқари картошканинг ўсиб ривожланишига тупроқларнинг шўрланиш даражаси ҳам кучли таъсир қилади. Маълумки, тупроқ таркибидаги зарарли тузлар миқдори 0,03% дан ошганда картошканинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир қилади. Мирзачўлнинг хлорид-сульфат типли ўртача даражада шўрланган тупроқлари шароитида картошка етиштириш технологиясини жорий қилиш учун нав танлаш бўйича махсус дала тажрибалари ўтказилди (1-жадвал). Дала тажрибаларида (2012-2013 й) баҳорги муддатда 2 та нав экиб ўрганилди. Тажрибада фенологик кузатиш, навларнинг биометрик кўрсайгичлари, маҳсулдорлик кўрсатгичлари ҳамда ҳосилдорлиги бўйича ўрганилди.
Баҳорги муддатга экилган Sante нави 15 кунда Sinora нави эса 13 кунда тўлиқ униб чиқади. Ўсимликлар униб чиқишидан шоналашгача бўлган давр 12 кунни ташкил қилди. Шоналашдан гуллашгача бўлган давр Sante навида 17, Sinora навида эса 15 кунда ўтганлиги аниқланди. Ўсимликларнинг гуллашдан палакларга сарғайгунча ўтган давр Sante навида 52 кун, Sinora навида 50 кунни ташкил қилди.
1-жадвал
Фенологик кузатиш натижалари (2012-2013 й.)
Т/р
|
Навлар
|
Фазалараро даврлар давомийлиги (кунлар)
|
экишдан – униб чиқишгача
|
униб чиқишдан-шоналашгача
|
шоналашдан-гуллашгача
|
гуллашдан-палаклар сарғайгунча
|
ўсув даври
|
|
Баҳорги муддатда
|
1
|
Sante (назорат)
|
15
|
12
|
17
|
52
|
82
|
2
|
Sinora
|
13
|
12
|
15
|
50
|
77
|
2-жадвал
Навларнинг биометрик кўрсатгичлари (ўсув даврининг охирида)
Т/р
|
Навлар
|
Ўсимлик бўйи,см
|
Барг сони, дона
|
Поя сони, дона
|
Ён шохлар сони,дона
|
|
Баҳорги муддатда
|
|
1
|
Sante (назорат)
|
64,0
|
111,0
|
3,2
|
7,8
|
2
|
Sinora
|
73,0
|
166,0
|
4,2
|
9,7
|
Фенологик кузатиш натижаси бўйича баҳорги муддатга экилган Sante навининг ўсув даври 82 кун, Sinora навиники эса 77 кунни ташкил этиб, ҳар иккала нав ҳам ҳалқаро классификатор бўйича тезпишар навлар қаторига киради (1-жадвал). Тажрибада навларнинг биометрик кўрсатгичлари (ўсимлик бўйи, барг, поя, ён шохлар сони) ўрганилиб, Мирзачўлнинг шўрланган тупроқ ва жазирама иссиқ иқлим-шароитига ушбу навларнинг ўсиш ва ривожланиш жадаллиги ўрганилди. Баҳорги муддатга экилган Sante навининг бўйи 64,0 см, барг сони 111,0 дона, поя сони 3,2 дона, ён шохлар 7,8 донани ташкил қилган бўлса, Sinora навида 73 см, 166,0 дона, 4,2 дона ва 9,7 донани ташкил этди.
3-жадвал
Навларнинг маҳсулдорлик кўрсатгичлари (2012-2013 й.)
-
Т/р
|
Навлар
|
1 тупдан олинган ўртача ҳосил, г
|
1 тупдаги ўртача туганак сони, дона
|
1 та туганакнинг ўртача массаси, г
|
|
Баҳорги муддатда
|
1
|
Sante (назорат)
|
480,0
|
7,0
|
68,5
|
2
|
Sinora
|
510,0
|
6,6
|
77,2
|
4-жадвал
Картошка навларнинг ҳосилдорлиги (2012-2013 й.)
-
Тр
|
Навлар
|
Ҳосилдорлик, т/га
|
1-такрор
|
2-такрор
|
3-такрор
|
Ўртача ҳосилдорлик
|
|
Баҳорги муддатда
|
1
|
Sante (назорат)
|
18,7
|
19,8
|
20,9
|
19,8
|
2
|
Sinora
|
23,6
|
22,9
|
22,5
|
23,0
|
Ҳар бир такрордан 10 дона ўсимликнинг ҳосили ўлчаниб, ўртача олинган маҳсулдорлик аниқланди. Баҳорги муддатга экилган Sante навида 1 тупдан олинган ўртача маҳсулдорлик 480,0 г, туганак сони 7,0 дона ва 1 та туганакнинг ўртача вазни 68,5 граммни ташкил қилган бўлса Sinora навида юқоридагиларга мос равишда 510,0; 6,6; 77,2 ни ташкил этди.
Тажрибада ҳосилни йиғиштириш пайтида навларнинг ўртача ҳосилдорлиги ҳам ўрганилди (4-жадвал). Ҳар бир такрордан 28 м2 дан олинган ҳосил 1 га майдон ҳисобига айлантирилиб, шартли ҳосилдорлик ҳам аниқланди. Баҳорги муддатга экилган Sante навидан ўртача 19,8 т/га ҳосил олинган бўлса Sinora навидан 23,0 т/га ҳосил олинган.
Мирзачўлнинг шўрланган тупроқлари шароитида Sinora навидан баҳорги муддатда экилганда 23,0 т/га ҳосил олинган ва бу нав назоратга нисбатан 3,2 т/га кўп ҳосил бериб, ушбу тупроқ ва иқлим шароитига яроқли нав сифатида экишга тавсия қилинди.
АДАБИЁТЛАР :
-
Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси. -Т.: 1997. –Б. 300-335.
-
Зуев В.И. Действие засоления почвы на картофель // Особенности технологии возделывания / Сб. ст. Возделывание картофеля на засоленных почвах. -Тошкент, 2004. -С. 9–24.
-
Зуев В.И. Особенности возделывания овощных культур на засоленных почвах. -Т.: Фан. 1977. –С. 18-34.
Научный руководитель:
доктор сельскохозяйственных наук, профессор, ректор Самаркандского сельскохозяйственного института, Остонакулов Тоштемир Эшимович.