Увага! Всі конференції починаючи з 2014 року публікуються на новому сайті: conferences.neasmo.org.ua
Наукові конференції
 

Б. РАССЕЛНИНГ ИБН СИНО ИЛМИЙ МЕРОСИГАМУНОСАБАТИ

Автор: 
Акрам Азизқулов (Самарқанд, Ўзбекистон)

Минг йилдан буён ўзининг улкан табиий илмий ва фалсафий мероси билан инсониятни баҳраманд қилиб келаётган буюк мутафаккир Ибн Cино хусусида Шарқ ва Ғарб олимлари томонидан кўплаб тадқиқотлар олиб борилган, мавжуд бўлган барча асарлари турли хил тилларда таржима қилинган. Аксарият тадқиқотчилар алломанинг илмий меросини холисона объектив тадқиқ этиб, унинг инсоният тараққиётида илмий аҳамиятини асослаб берганлар. Бироқ мутафаккирнинг илмий кашфиётларини, илм-фан тараққиётидаги хизматларини камситишга қаратилган тадқиқотлар ҳам учраб туради. Хусусан Бертран Расселнинг тадқиқотлари ҳам шулар қаторига киради.

Инглиз файласуфи Б. Рассел «Ғарб фалсафаси тарихи» асарида ижтимоий сиёсий ва фалсафий фикрлар тараққиёти тарихини таҳлил этар экан, бир бобни «Мусулмон маданияти ва фалсафаси» мавзусига бағишлайди. Рассел мазкур бобда ислом ва унинг тарихини ўз нуқтаи назарича шарҳлар экан, Ал Киндий тўғрисида озроқ тўхтилиб ўтгандан сўнг форсларнинг ислом ва илм фан тарихидаги ролини баён этади. Қизиғи шундаки Ал Хоразмий ва Ибн Синоларни ҳам форсларнинг вакили деб эътироф этади. Ислом оламида иккита йирик файласуф чиққанлигини биттаси Форс ўлкасидан, яъни, Ибн Сино, иккинчиси Испаниядан чиққан Ибн Рушд дейди. Б.Рассел Ибн Сино ва унинг илмий мероси тўғрисида қарама-қарши фикрларни баён этади. Ибн Синони фалсафага нисбатан тиббиёт оламиди машҳур эди, бироқ Гален таьлимотига ҳеч нарса қўшгани йўқ дейди. Аммо Ибн Синонинг «Тиб Қонунлари» асари Европадаги тиббиёт билан шуғулланувчилар учун ХII асрдан то ХVII асргача асосий манба эканлигини тан олади[1, c.397]. Чунки бу объектив ҳақиқатни инкор этиб бўлмас эди. «Тиб қонунлари» асарининг ўзи лотинчада 30 мартадан ортиқ нашр эттирилган.

Асари 5 аср давомида Оврўпадаги университетлар ва шифокорлар учун асосий манба бўлиб хизмат қилган мутафаккирни Б. Рассел фақат Гален таьлимотининг шарҳчиси дейди. Бундан ташқари Ибн Сино шахсияти хусусида ҳам салбий фикрларни айтиб ўтади. Хусусан, уни ичкиликка ва айш-ишратга мойиллиги кучли эди дейди[1, c.397]. Ибн Синони энциклопедик билим соҳиби эди, бироқ бу илмий мерос Шарқда илоҳиётнинг сояси остида қолиб кетганлигини, Ғарбда эса унинг илмий мероси лотин тилига ўгирилганлиги учун катта таьсирга эга бўлганлигини таъкидлайди. Фалсафий мероси хусусиди тўхталар экан, Ибн Синони бошқа неоплатонизм таьсири остидаги мусулмон файласуфларидан фақрли томони Арасту фалсафасига яқинлигидир дейди. Фалсафий таьлимоти хусусида тўхталар экан универсаллар муаммоси хусусидаги концепцияси билан чегараланганлигини уқтириб ўтади. Бироқ буюк қомусий олимнинг онтология, гносеология, фанлар таснифи ва услубиятига оид, ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва ахлоқ-одоб томоилларига оид қарашилари, ғоялари, яратган концепциялари мавжудки, улар фалсафа тарихида муҳум аҳамият касб этади. Ибн Синонинг мантиқ илмига оид бир қанча рисолалари мавжудлигини ҳам унитмаслик керак. Фалсафанинг барча соҳалари бўйича муҳим, илмий асосланган хулосаларини баён этган. Хусусан, онтология, борлиқ ва унинг тузилиши, ундаги категорияларнинг мазмун моҳиятини илмий асослаб берган. Гносеологияда инсон билиш қобилияти, ҳиссий ва ақлий билиш ва уларни оламни билишдаги хусусиятларини тўлиқ таҳлил этиб берган. Фан методологиясида ҳам муҳим фикрларни илгари суради, жумладан Форобийнинг фанлар таснифи ҳақидаги фикрларини кенгайтириб, мукаммал тизимга солади, 29та илм тармоғини асослаб беради[2, c.102].

Буюк мутафаккир менерология фани ривожига ҳисса қўшган. У менералларни 4 гуруҳга ажратади: тошлар, эрийдиган жисм(метал)лар, олтингўгуртли ёнувчи жисмлар, тузлар.

Қомусий олим хусусида Б.Расселнинг хулосаси ҳам жуда таажжублидир. «Араб фалсафаси тафаккурнинг оргинал системаси сифатида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, чунки Ибн Сино ва Ибн Рушд каби мутафаккирлар фақат комментаторлар (шарҳловчилар)дир холос», дейди[1, c. 400]

Унингча Шарқда яратилган фалсафага оид назариялар Арастунинг мантиқ ва метафизикаси ва неоплатонизм ғояларидан бошқа нарса эмас, худди шунингдек математика ва астраномияга оид билимлари Юнон ва ҳиндларнинг таьлимотларидан ўзлаштирилгани, медицинада эса Гален таълимотини шарҳловчиларидир, диний фалсафий таьлимотиларининг мағзини эса қадимги форсларнинг эьтиқодларидан олинган ақидалар ташкил этади, деб камситади.

Б.Рассел мусулмон фалсафасидан ташқари Ғарбдаги француз ва немис фалсафасига, уларнинг вакиллари томонидан яратилган илмий меросларга ҳам худди шундай субъективизм нуқтаи назаридан нохолисона ёндашиб, камситишга ҳаракат қилган.

Умуман олганда Б.Расселнинг «Ғарб фалсафаси тарихи» асаридаги кўпгина хулосалар фаннинг ахлоқий норма ва идеалларига зид равишда объективликдан кўра кўпроқ субъективизм таъсири остидаги ёндашувдир. Мусулмон фалсафаси ва Ибн Сино илмий меросига муносабати эса «Европацентризм» ғоясига асосланган ёндашувдан бошқа нарса эмас. Бельгияда ибн Синога ўрнатилган ҳайкал, унинг Оврўпа мамлакатлари илм – фан ва маданияти тараққиётига қўшган хизматига эҳтиром юзасидандир. Ибн Синонинг маънавий жасоратини умумбашарий аҳамияти хусусида Президентимиз шундай дейди. «Машҳур аллома Ибн Синонинг «Тиб Қонунлари» асари неча асрлар давомида Европанинг энг нуфузли олий ўқув юртларида асосий тиббиёт дарсликларидан бири сифатида ўтилиб келинганлиги, дунё миқёсида «Медицина», «Соғлом турмуш тарзи» деган тушунчаларнинг фундаментал асоси бўлиб бўлиб хизмат қилгани албатта, чуқур ҳаётий ва илмий заминга эга. Аниқроқ қилиб айтганда, бу беназир алломанинг бутун илмий фаолияти дунё тараққиётини инсонпарварлик руҳида, яъни, маънавий негизда ривожлантиришга улкан таъсир ўтказди, деб айтишга барча асослар бор».[3, c. 43]

 

Литература:

  1. Рассел Б. История Западной философии. Новосибирск: Из-во Новосиб. ун-та,1999.-815 с.

  2. Хайруллаев М.М. Ибн Сино /Маънавият юлдузлари.Т.:А.Қодирий номидаги халқ мероси нашр.,2001. -408 б.

  3. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.Т.: «Маънавият», 2008. -176 б.

 

Научной руководитель:

доктор наук философии, проф: Абдуллаева Махбуба Нуруллаевна.