Увага! Всі конференції починаючи з 2014 року публікуються на новому сайті: conferences.neasmo.org.ua
Наукові конференції
 

ДОРИВОР ВАЛЕРИАНА – VALERIANA OFFICINALIS L. ЎСИМЛИГИНИ БИОЛОГИК ВА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Автор: 
Рафаэль Валиулин, Абдугаффор Жабборов, Мавлюда Юлчиева, Эльвира Латипова (Узбекистан, Ташкент)

Ўсимлик махсулотларидан тайёрланган дори-дармон препаратлари бир қатор хасталикларнинг олдини олишда катта ахамиятга эга. Улар инсон аъзоларига безарарлиги билан ажралиб туради. Улар узоқ вақт мобайнида қўлланилсада, организмда асорат қолдирмайди. Шу сабабдан доривор ўсимликлардан фойдаланиш катта тарихга эга бўлиб, қадим-қадимдан инсонлар турли касалликларни даволашда ўсимликлардан фойдаланиб келмоқдалар. Шундай ўсимликлардан бири доривор валериана - Valeriana officinalis L.дир. ўсимлик препаратлари (илдизпоя, илдизи порошок, таблетка, дамлама, қайнатма, настойка, суюқ ва қуюқ экстракт таблетка) асаб системасини тинчлантирувчи, юрак фаолияти ишини тартибга солишда, қон томирларини кенгайтиришда, қон айланишини нормаллаштиришда асосий препарат хисобланади [1, с.212].

Доривор ўсимликларга талабнинг ортиб боришини хисобга олган ҳолда, табиатда тарқалган ёввойи ҳолда ўсишга мослашган ўсимликларни маданийлаштириш ва улардан ўз ўрнида фойдаланиш. Доривор ўсимликларни майдонларини кенгайтириш қишлоқ хўжалиги ҳодимлари, фармацевтлар ва фермерларимиз олдида турган асосий вазифалардан биридир [2, б.4].

         Бу ўсимлик кадиут, асорун деб ҳам номланиб, валерианадошлар оиласига мансуб, кўп йиллик ўт. Оилага 400га яқин тур ўсимлик мансуб бўлиб, турли минтақаларда ўсишга мослашган. Уларнинг кўпчилиги шимолий ярим шарда, хусусан Евроосиё, Бразилия ва Анд тоғларида тарқалган. Уларнинг ҳаммасининг ҳаётий шакли ўт ўсимлик ҳисобланади. Улар орасида биргина доривор валериана маданийлаштирилган бўлиб, кўпгина мамлакатларда экиб ўстирилади [1, с.164, 165].

         Доривор валериананинг бўйи 2 м га етадиган, уруғлари орқали кўпаювчи ўт ўсимлик. Уруғидан экилган ўсимлик иккинчи йили гуллаб, уруғ-мева беради. Тупроққа экилган уруғлардан 50С дан юқори бўлганда униб чиқади. Юқорироқ хароратда (10-120) экилган уруғлардан 10-12 кунда ниҳоллар униб чиқади. Уруғларни унувчанлик хусусияти яхши бўлгани сабабли, суғориладиган майдонларда баҳор, ёз ва куз ойларида ҳам ўсимликни экиб ўстириш мумкин. Уруғдан униб чиққан ниҳолларда биринчи йили тўп (розетка) барглар ҳосил қилади. Уларнинг бандлари узун бўлади. Ўсимлик уруғларини унувчанлиги яхши бўлгани сабабли қаторлаб (қатор оралиғи 45-60см), экиш чуқурлиги 1-3см бўлиши лозим. Бир гектар ерга сарфланадиган уруғ миқдори ўртача 7-8 кг бўлгани маъқул. Куз ва қиш ойларида ўсимликни ер устки қисмини совуқ уриши, иккинчи йили илдиз бўғзидаги қишловчи куртаклардан барг ва поялар ўсиб чиқади. Ўсимликнинг тик ўсувчи поялари шохланмаган, баъзиларида юқори қисмигина шохланган бўлади. Поядаги барглари оддий, тоқ патсимон, ажралган барг пластинкасига эга. Илдиз олди барглари узун барг бандли бўлса, юқорилашган сари барг банди қисқариб, хатто бандсиз бўлиб жойлашади.

Оқ ёки пушти рангли гуллари хушбўй, майда, беш бўлакли рўвак тўп гулларни ҳосил қилади. Меваси чўзиқ, тухумсимон, оч қўнғир рангли писта. Май ойларидан бошлаб гуллаши, июн-сентябр ойларида меваси пишиб етилади.

         Тиббий мақсадларда ёввойи ҳолда тарқалган ва маданий ҳолда етиштирилган ўсимликни илдизлари ва илдизпоялари иккинчи йилдан бошлаб (сентябр-октябр ойларида (ер музламасдан)) йиғиб олинади. Хом ашёни кавлаб олишда махсус мосламалардан фойдаланиш мумкин. Йиғилган хом ашё тозалаб ювилиб, салқин жойда ёки 400С дан юқори бўлмаган хароратда махсус қуритгич асбобларда қуритилади.

         Табобатда ўсимликни қуритилган ҳолдаги илдизи ва ер устки қисми ишлатилади. Илдизи таркибида 0,5-1,0 эфир мойи, 0,5-2,0% валеотриатлар, алкалоидлар, изовалериан, сирка, олма каби органик кислоталар, сапонинлар, ошловчи ва бошқа моддалар мавжуд. Шу боис ўсимликнинг доривор препаратлари (илдизпояси билан илдизи порошоги, таблеткаси, дамламаси, қайнатмаси, настойкаси, суюқ, қуюқ экстракти таблеткаси) асаб симтемасини тинчлантирувчи, юрак фаолияти мускулларини ва асаб толаларини иш фаолиятини мустахкамлашда, қон томирларини кенгайтиришда, организмда қон айланишини нормаллаштиришда, овқат хазм қилиш органларида бижғиш процессини тезлатиб, уларни сўрилишига ёрдам беради. Доривор валериана препаратлари уйқусизликда ҳам катта аҳамиятга эга. Юқоридагилардан ташқари ўсимлик илдизи ва илдизпояси ошқозон ичак касалликларида, жигар, ўт қопи, буйрак ва нафас йўли шамоллашларида, тинчлантирувчи сифатида  фойдаланиладиган йиғма чойлар таркибига киритилган. Гипертония ва асаб касалликларини даволашда асосий доривор ўсимлик ҳисобланганлиги ҳақида кўпгина маълумотлар бор. Ундаги биорганик фаол моддалар организмдаги қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди. Шу билан биргаликда доривор препаратлардан валокардин ва бриллиант кўки таркибига киритилиб ишлаб чиқаришда фойдаланилади [2,  б. 62].

         Юқорида кўрсатиб ўтилган шифобахш хусусиятларга эга бўлган доривор ўсимлик 19 асрдан маданийлаштирила бошланганлиги, 20 асрнинг 40-йилларидан бошлаб унинг майдони кенгая бошлаганлиги тарихдан маълум. Биргина собиқ иттифоқда унинг майдони 2-3 минг гектарда ўстирилади. Бизда ҳам ўсимлик ҳом-ашёсига талабнинг ортиб бориши, қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерларга ҳам масъулиятли вазифа билан шуғилланиши лозимлигини тақозо этади.

         Шуниси ажабланарлики, айрим маълумотларга қараганда Марказий Осиёдаги суғориладиган майдонларда экиб ўстирилган ушбу ўсимликнинг шифобахшлик хусусияти шимолий регионларда ўстирилган ўсимликларга қараганда юқори даражада бўлиши ҳам аниқланган.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ворошилов В.Н., Солдатонко Е.П., Шретер А.И.  // «Валериана лекарственная» Вкн. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений СССР. М.: ГУТК, 1976.- 212 с.

2. Холматов Х.Х., Қосимов А.И.  // “Доривор ўсимликлар”. Т.: Ибн Сино, 1994.- б2.

 

Научный руководитель: Жабборов Абдугаффор.