Увага! Всі конференції починаючи з 2014 року публікуються на новому сайті: conferences.neasmo.org.ua
Наукові конференції
 

ЎЗБЕКИСТОНДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАР ИБТИДОСИ ХУСУСИДА

Автор: 
Сирож Рўзимуродов, Мурод Юсупов (Самарқанд, Ўзбекистон)

Дунё цивилизациясининг ўчоқларидан бири сифатида эътироф этилаётган Ватанимиз ҳудудида маънавиятнинг ривожланиш тарихи узоқ ўтмишларга бориб тақалади. Фалсафий фикрлари тараққиётининг ибтидоси сал кам уч минг йиллик тарихга эгадир.Тадқиқотчилар таъкидлаганларидек қадимги юнон файласуфи Гераклит ўзининг Шаркда ўтган ғоявий устозларини, «Авесто»дек муқаддас китобда битилган фалсафий фикрларни назарда тутиб, юртимизга «фалсафий тафаккур бешиги» деб таъриф берган эди. Президентимиз И. Каримов таъкидлаганидек “Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда”[1, c30]. 2, c262]   

Мустақилликдан сўнг олиб борилган илмий тадқиқот ва изланишлар натижаси юртимиздаги маънавий-фалсафий фикрлар тарихининг илдизлари қадимги юнон цивилизацияси билан тенглаша олишини кўрсатди. Аниқроқ қилиб айтадиган  бўлсак, Фалес билан бир мақомда турадиган, Салон билан баҳслашган мутафаккир файласуф Анаҳарсис  Марказий Осиёдан етишиб чиққан.

         Ҳаттоки Собиқ Иттифоқ давридаги адабиётларда ҳам қуйидаги мулоҳазаларни тан олишга мажбур бўлишган. “Қадимги Грециянинг машҳур мутафаккири Суқрот яқин вақтгача “ахлоқ фалсафасининг отаси” ҳисобланиб келинган эди. Шарқ маданияти билан чуқур танишиш натижасида XX-аср олимлари бу фикрдан қайтишга мажбур бўлиб, этика тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар анча бурун, яъни, бундан  26 аср олдин Шарқ мамлакатларида пайдо бўлган, деган фикрга келдилар”.[2, c262] 

         Ш.Хаитов бунда айнан Ўзбекистон заминини ҳамда унинг буюк файласуфлари, уларнинг асарлари (“Авесто”), хусусан, Анаҳарсис назарда тутилган бўлиши керак, дейди.        Тадқиқотчи асарининг «Фалсафа ўзбекистонлик анахарсисдан бошланган деган қисмида  бу фикрни илмий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилган. Қадимги Юнонистонда “Етти донишманд” деган тушунча мавжуд бўлиб, бунда ўз даврининг етук файласуф олимлари, нотиқ ва қонуншунослар бу еттиликдан ўрин олган. Бу етти донишманд орасида Фалес, Солон, Суқрот, Пифагор, Анаксагор, ва албатта Анаҳарсис ҳам назарда тутилган. Анаҳарсисни етти донишманддан бири сифатида Аристотел, Диоген Лаэртский, Платон, Плутархлар ўз асарларида қайд этишган. Демак Анаҳарсисни турли даврларда яшаган бир неча муаллифлар етти донишманднинг бири сифатида санаб ўтишган. Ҳаттоки Анаҳарсис шарафига Афинада ёдгорлик ўрнатилган. Анаҳарсис борлиқ, билиш назарияси масалалари ва ҳақиқат мезонлари тўғрисида, инсон билимининг чексизлиги, нарса ва ҳодисалар моҳияти тўғрисида, ҳар қандай фикрга, ғояга нисбий ҳақиқат тарзида шубҳа билан қараш ҳақидаги ғоялар баён этилган асарларни ёзган. У биринчи бўлиб кема лангарини, кулолчилик чархини кашф қилган, деб эътироф этишади[2, c266].  Ҳақиқатдан ҳам Юнонистонда етти донишманддан бири сифатида эътироф этилиши, бу Анаҳарсиснинг энциклопедик билим соҳиби бўлганлигини билдиради.

         Анаҳарсис скиф қабиласига мансуб бўлиб, Марказий Осиё ҳудудида, хусусан, Амударё ва Сирдарё оралиғида яшаган саклар ёки скифлар авлодига тегишлидир. Анаҳарсисни скиф миллатига тегишли эканлигини Лаэртлик Диоген ўзининг “Машҳур файласуфларнинг ҳаёти, таълимоти ва ҳикматли сўзлари ҳақида” деган асарида кўрсатиб ўтади.

Скифлар ва улар билан боғлиқ воқеалар ҳақида Ғарбда асарлар битилган. Масалан, Француз файласуф олим Вольтер “Скифлар” трагедиясирни ёзган. Европада XVI-асрда лотин тилида “Cкифлар шоҳи Темурланг” китоби нашр эттиралади. Мазкур манбалар бўйича скифлар ёки саклар Мавороуннаҳр ҳудудида қадимдан мавжуд бўлган, уларнинг бой моддий ва маънавий маданияти ҳамда уларнинг юксак билим ва фалсафаси бошқа ғарб мамлакатларининг фани, жумладан фалсафа фани шаклланишига ижобий таъсир қилган, деган хулоса чиқариш мумкин, дейди Ш.Хаитов.     

Марказий Осиёдан етишиб чиққан машҳур файласуф Анаҳарсис Юнонистонда бўлган ва маҳаллий аристократия вакилларини доимо лол қолдирган. Унинг Салон билан савол-жавобларини юнон файласуфи Гермипп қайд қилиб ўтган. Тадқиқотчилар мазкур асос ва далиллардан келиб чиқиб Анаҳарсисни дастлабки файласуфлардан бири деб, фалсафа фанини ўзбекистонлик Анаҳарсисдан бошланган деган фикрни илгари суради. Бундай фикрга келиш учун Ш.Хаитов асосан ғарбнинг қадимги давр мутафаккирлари ёзиб қолдирган манбаларга таянади. Масалан, Клавдий Элианнинг “Древные автори о Средней Азии”, Лаэртлик Диогеннинг “Машҳур файласуфларнинг ҳаёти, таълимоти ва ҳикматли сўзлари ҳақида”, Аристотелнинг “Никомах этикаси”, шунингдек Гермипп, Дамон  Кренскийнинг ёзиб қолдирган асарлари шулар  жумласидандир.      

         Анаҳарсисдек файласуфни Ўзбекистон заминидан етишиб чиққани бу тасодифий бир ҳодиса эмас, балки бу замин сарҳадида Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий каби буюк сиймолардан ташқари 100лаб Бухорийлар, 20дан ортик Пойкандийлар, 100га яқин  Хоразмийлар, 20га яқин Термизийлар, 80га яқин Самарқандийлар, 20дан зиёд Фарғонийлар, 11та Марғинонийлар, 10лаб Тошкандийлар, 10лаб Зоминийлар, Ғиждивонийлар,  Нахшабийлар,  Насафийлар, Навоийлар, Нақшбандийлар каби олим ва файласуфлар самарали ижод  этганликларини асослаб берган. Уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган Ватанимизда «Авесто»дек манбаларнинг пайдо бўлишида етук фалсафий маънавий замин мавжуд бўлган.

Литература:

1.     Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.Т.: «Маънавият», 2008. -176  б.

2.     Хаитов Ш. Муроса ва Ўзбекистон фалсафаси тарихига кириш. Т.: «Фалсафа ва ҳуқуқ институти»,  2010.-432 б.

 

Научной руководитель:

 

доктор наук философии, проф. Гайбуллайв Отабек Мухаммадиевич.